Беназир Бҳуттонинг ўғли ҳукуматни қуролли гуруҳларга қарши ҳарбий амалиётлар ўтказишга чақирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption 25 ёшли жаноб Бҳутто 2018 йилда бўлажак сайловларда иштирок этиш ниятида эканини айтган.

Покистон собиқ бош вазири Беназир Бҳуттонинг ўғли расмий Исломободни қуролли гуруҳларга қарши ҳарбий амалиётлар ўтказишга чақирган.

Биловал Бҳутто Зардорий Покистон сиёсатчилари Толибон сингари қуролли гуруҳлар таҳдидидан "уйғонишлари керак", деб айтган.

Унинг бу сўзлари Покистон ҳукумати зўравонликларни олдини олиш бўйича музокаралар ўтказаётган бир пайтга тўғри келмоқда.

25 ёшли жаноб Бҳутто 2018 йилда бўлажак сайловларда иштирок этиш ниятида эканини айтган. Би-би-си билан суҳбатда Биловал Бҳутто Покистон қуролли гуруҳлар туфайли ўлар ҳолатга келганини айтган.

Биловал Бҳутто Зардорий : Менимча ҳозирда музокаралар имкони қолмади. Албатта музокаралар ҳамиша сиёсатнинг таркибий қисми бўлиб келган, диалог имкони ҳамиша бор. Лекин ҳозирда биз куч мавқеидан амал қилишимиз керак бўлмоқда. Куч мавқеидан туриб қандай қилиб гаплашасиз. Жанг майдонида уларни мағлуб қилиб, улар бизга жанг майдонида қарши чиқмоқдалар.

Би-би-си: Демак ҳукумат Шимолий Вазиристонда Толиблларга қарши ҳарбий амалиётлар ўтказилиши керакми-йўқми, деб муҳокама қилдса, сиз бундай амалиётлар албатта ўтказилиши креак, деб айтасиз, шундайми?

Биловал Бҳутто Зардорий : Ахир улар нафақат Шимолий Вазиристонда мавжуд. Улар бизга Карачи каби шаҳарларда қарши ҳужум уюштиришмоқда. БИз федерал ҳукуматнинг бу борада ҳамкорлигини истаймиз. Биз ТОлибларни бутун Покистон ҳудудидан йўқ қилиш тарафдоримиз. Менинг отам бунга ҳаркат қилди. Охирги вақтларда у Толибларга қарши муваффақиятли ҳарбий амалиётлар олиб борган ягона сиёсатчидир. Лекин бу борада миллий бирлик йўқ. Сиёсатчилар "бу Американинг иши, Американинг уруши" деган баёнотлар билан халқни чалғитишмоқда. Чунки улар ўзлари амал қилишдан қўрқишади. Лекин қачонгача биров амал қилишини кутиш мумкин. Мен умид қилгандимки, менинг онамнинг ўлдирилиши бу миллатни уйғотувчи бонг бўлади деб.

Би-би-си: Демак сиз, Беназир Бхуттонингн ўғли Билавал сиёсатга расман кириб келаётганлигингизни маълум қилмоқчимисиз?

Биловал Бҳутто Зардорий: Менимча бунинг вақти етди. Мен кўпроқ масуълиятни ўз бўйнимга олиш вақти келди. Лекин мен пастроқда, пратия сафларида кўпроқ ишламоқчиман, дарров раҳбариятга шошмоқчи эмасман. Менинг мақсадим 2018 йилги сайловлар. Албатта сиёсат бу жирканч ўйинларга тўла соҳа. Мен онамнинг ўз ака укаларини дафн қилганига гувоҳ бўлганман. Отам ҳибсда бўлган вақти муҳожиратда узоқ йил яшаб, уч фарзандни деярли бир ўзи тарбия қилишга мажбур бўлганини кўрганман. Авваллари менда сиёсатчи бўлиш интилиши йўқ эди. Лекин ҳозир бу ерда бўлиб, мамлакатим вазиятини кўриб турибман. Бу ердаги жараёнларда қандайдир рол ўнагим келяпти.

Би-би-си: Лекин ҳозирги ПОкистондаги вазият сиёсий сулолалар учун қулай ер эмасде кўринади?

Биловал Бҳутто Зардорий : Покистон рамзи Усамо Бин Лодин ёки бизларни кундалик равишда ўлдираётган террорчилар бўлмаслиги керак. Покистон рамзи бу каби одамларга қарши чиқиб, халққа умид бағишлаётган иноснлар бўлиши керак. Мамлакат қўрқув эмас, умидга тўла бўлиши керак.

Бу мавзуда батафсилроқ