Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Афғонистон сиёсий саҳнасида аёлга жой борми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Афғонистон президентлик сайловлари олди кампанияларидан бирида Генерал Абдурашид Дўстумнинг рафиқаси Зубайда Дўстум кўриниш берган.

Бу маҳаллий етакчилар ва сиёсатдонлар рафиқалари тарафидан жуда камдан-кам қўйиладиган қадамдир.

Афғонистон аҳолисининг ярмидан кўпроғи хотин-қизлар, лекин катта сиёсатда улар деярли кўринмайди.

Ҳозирги сайловолди жараёнлари деярли бир жинс - эркаклардан иборат.

Нега ҳарбийлик ёрдамида демократия ва тенглик яратишга интилаётган мамлакатда бу манзара?

Суҳбатдошимиз ўз номзодини президентлик учун илгари суриб, кейин рад этилган Хадича Азиз Ғазнавий.