БМТ элчиси: Рохинга мусулмонларининг таъқиби инсониятга қарши жиноят

Image caption Рахинедаги тўқнашувларда мусулмонларнинг уйлари ёқиб юборилган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Томас Ожеа Куинтана Бирмада Рохинга мусулмонларига нисбатан қилинаётган муомала юзасидан баёнот тарқатган.

Баёнотда Рохинга мусулмонларига нисбатан муносабат “инсониятга қарши жиноятлар” деб кўрилиши мумкинлиги айтилган.

БМТ махсус маърузачиси Бирма ғарбидаги Рахине штатидан юзлаб халқаро ташкилотларнинг ходимлари чиқиб кетишга мажбурланганлари ортидан гапирган.

Бирмада аҳолини рўйхатга олишга қарор қилинган, Рохинга мусулмонларига озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур нарсалар билан ёрдам бериб келаётган халқаро ташкилотларни эса Рахине штатидаги буддойилар Рохингаларни ҳам рўйхатга олиш амалларидан ғазабга келганлар.

Бирма ҳукумати ва буддойиларга кўра, Рохингалар маҳаллий аҳоли эмас, улар Бангладешдан келиб қолган келгиндилар.

Рохингалар ўнлаб йиллар давомида яшаб келаётганларига қарамасдан, Бирма ҳарбий хунтаси ҳукмронлиги йилларида улар фуқаро сифатида рўйхатга олинмаган.

Рахине штатида 1 миллион 300 минг Рохинга мусулмонлари бор деб кўрилади.

2012 йил охиридаги зўравонликлардан кейин ўн минглаб Рохингалар ғарбий соҳилдаги чодирлар жамлоқларида яшашга мажбур бўлмоқдалар.

БМТ махсус маърузачиси Томас Ожеа Куинтана айтишича, Рохинга мусулмонларига озиқ-овқат ва сув етишмайди, тиббий ёрдам рад қилинади.

“Диний озчиликка нисбатан узоқ давом этиб келаётган таъқиб инсониятга қарши жиноятлар деб кўрилиши керак, деган БМТ расмийси.

Жаноб Куинтана Рохингаларга нисбатан Бирма ҳукумати муносабатини мунтазам таҳқирлаш ва жамиятдан сиқиб чиқариш деб таърифлаган.

Бу мавзуда батафсилроқ