Кобулда вазир ўринбосари олиб қочилган

Афғонистон расмийларининг маълум қилишларича, Давлат лойиҳаларини амалга ошириш вазири Аҳмадшоҳ Воҳид ўғирлаб кетилган.

Ички Ишлар вазирлигининг хабар беришича, вазир бугун эрталаб ишга йўл олган вақти машинада кетаётган тўрт шахс унга қарата ўқ очганлар ва тўхташга мажбурлаб, олиб кетганлар.

Ҳужумда вазирнинг ҳайдовчиси жароҳатланган.

Расмийларга кўра, ҳодиса Толиблар билан боғлиқ ҳужум эмас, жиноий амал сифатида кўрилмоқда.

Мухбирларнинг айтишларича, Афғонистонда жиноий гуруҳлар томонидан одам олиб қочишлар ноодатий ҳолат эмас.

Бу каби ҳужумларнинг асосий нишон ўзига тўқ савдогарлар бўлиб, оқибатда улар қуролланган қўриқчилар билан юришга мажбурлар.

Мамлакатда вазирлар ўринбосарлари дохил юқори лавзимли расмийларга ҳам қуролли қўриқчилар белгиланган бўлиб, жаноб Воҳиднинг қўриқчилари ўша вақтда нима учун йўқ бўлганлари маълум эмас.

Айтилишича, жаноб Воҳид охирги йиллар мобайнида ўғирланган расмий шахслардан энг юқори мартабалисидир.

Ҳодиса Кобулнинг шимоли-шарқида жойлашган Хайрхона мавзесида рўй берган.

Гувоҳлардан бирининг Би-би-си мухбирига айтишича, вазир ўринбосари кетаётган машинанинг йўлини тўсиб тўхтаганлар ва ҳайдовчини ўқотар қуролдан жароҳатлаб, вазирни машинсидан судраб олиб чиқиб, олиб кетганлар.

Мухбирларга кўра, охирги ойларда афғон Хавфсизлик Хизмати аскарлари ва полиция қатор олиб қочилган шахсларни озод қилиб, бир неча кишини ҳибсга олганлар.