Брунейда Шариат қонунларини жорий этиш кечиктирилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Шариатда кўрсатилган жазо чоралари қўллана бошлаши ҳақида Бруней Султони маълум қилганди.

Брунейда бугунга режалаштирилган Жиноий Кодексда кўрсатилган жазолар қаторида Шариатда назарда тутилган жазоларни ҳам қўллай бошлаш режаси ортга қолдирилгани маълум қилинди.

Бруней ўтган йил октябр ойида зино учун тошбўрон орқали ўлим жазоси ва ўғрилик учун қўлни кесиш жорий этилиши ҳақида эълон қилганди.

Мамлакат Исломий Фикҳ Бўлими раҳбари ёрдамчиси Зиё Зайнининг айтишича, бу кечиктириш "муайян шарт-шароитлар туфайли" рўй берган.

Шариат қонунларида кўрсатилган жазолар қачон қўллана бошлаши ҳақида янги муддат эълон қилинмаган. Лекин маҳаллий матбуот "жуда яқин келажакда" , дея хабар берган.

Брунейда аллақачон алкогол ичимликларни сотиш ва истеъмол қилиш тақиқланган.

Ўтган йили Шариат жазоларини тадбиқ этилиши ҳақида эълон қилар экан, Султон Ҳасанал Булкия буни "миллат тарихидаги муҳим босқич" дея атаганди.

Умуман Бруней Жиноят Кодекси Британия қонунчилиги асосида ишлаб чиқилган. Шариат қонунлари эса шу вақтгача никоҳ қуриш ва мерос масалалридагина қўлланиб келинган.

Ҳозирда Жиноят Кодексида кўрастилган жазолар қаторига Шариатда назарда тутилган жазолар ҳам киртилиши айтилган экан БМТ бу борада чуқур хавотирда эканлигини билдирган.

"Халқаро қонунларга мувофиқ инсонларни тошбўрон қилиш қийноқ билан баробардир ва ноинсоний муносабатни англатади. Шунинг учун тақиқланган", - деди БМТ нинг Иносн Ҳуқуқлари Комиссиясидан Руперт Колвилл.

Жорий этилиши айтилган Шариат жазолари Брунейдаги фақатгина мусулмонларга таалуқли бўлади. Мамлакат аҳолиси 420 минг киши ва уларнинг иккидан уч қисми мусулмонлар.

Брунейда шунингдек мактабларда диний таълим мажбурийдир ва жума намозлари вақтида ҳамма ташкилотларга ёпилиш буйруғи берилган.

Мамлакат аҳолисининг ҳаёт даражаси нефт ва газдан тушадиган дармад эвазига Осиё минтақасидаги энг юқорилардандир.

Соғлиқни сақлаш ва таълим-тарбия бепул.