Путин таҳдиди остида Украина Славянскка юриш қилмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Украина махсус кучлари, Президент Владимир Путиннинг "оқибатлар ҳақидаги огоҳлантиришларига қарамасдан, бўлгинчилар босиб олган Украина шарқидаги Славянск шаҳрига кириб борганлар.

Зирхли машиналарга ҳамроҳлик қилган десант кучлари Славянск ташқарисидаги икки назорат нуқтасига ҳужум қилиши оқибатида икки бўлгинчи нобуд бўлган.

Бироқ, Би-би-си мухбири Славянс тинч дея хабар қилаяпти.

Аввалроқ Украина жануби-шарқидаги Мариуполь шаҳрида нотинчликлар бўлиб ўтганди.

Ички Ишлар Вазири Арсен Аваков ҳукумат қўшинлари Россияпараст жангариларни Мариуполь шаҳар ҳокимиятидан чиқаришга муваффақ бўлганини айтган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Лекин, Мариуполда бўлган Би-би-си мухбири Наталия Антелаванинг билдиришича, эрталаб ҳоким ва қуролли кучлар ҳокимият биносига киришган бўлсада, ҳозир у ерда Украина қўшинлари йўқ.

Унга кўра, Россияпараст фаоллар бинода миналар йўқлигига ишонч хосил қилишгач, у ерга қайта кириб олишга шайланганлар.

Баъзи хабарларга биноан, Славянскдаги амалиётда қатнашган Украина ҳарбий машиналари ва қўшинлари энди ортга чекинганлар.

Би-би-си мухбирлари Макатиха қишлоғига яқин назорат нуқтасига борганларида тутаётган шиналар ва тешилган қумқопларни кўрганлар. Лекин, улар ҳозир у ерда ёнғин ва жасадлар йўқлигини айтишди.

Славянскдаги Би-би-си мухбири Стив Розенберг шаҳар маркази сокин экани, ҳамда Россияпараст фаоллар ўрнатган қўлбола назорат нуқталари ва кўчаларда одамлар сайр қилиб юрганини айтади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Славянск амалиётидан сал аввалроқ Россия телевидениеси орқали чиқиш қилган жаноб Путин: "Агар Киевдаги тизим мамлакат ичидаги оддий аҳолига қарши армияни қўллай бошлаган бўлса, унда бу, шубҳасиз, жуда жиддий жиноят", - деди.

"Албатта, бу қарорни қабул қилган шахслар учун ва ўзаро муносабатларимиз учун оқибати яхши бўлмайди", - дея қўшимча қилди у.

Айни пайтда АҚШ Президенти Барак Обама Россияни ўтган ҳафта Женевада эришилган келишувни бузганликда айблаган. Бу келишувга биноан, Россияпараст бўлгинчилар ишғол қилинган биноларни бўшатишлари керак эди.

Жаноб Обама Японияда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Москва минтақадаги жангариларни тўхтатмаганини айтди ва АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни тайёрлаётганидан огоҳлантирди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

НАТОнинг Оврўпо шарқидаги аъзолари ўртасида Россиянинг мақсадлари борасида хавотирлар ошар экан, АҚШ қўшинлари ҳарбий машқлар учун Польшага қўна бошлаганлар.

Алоҳида ҳодисада, Хорливка шаҳрида Донецк вилоятида ўғирлаб кетилган ва ўлдирилган Украинапараст сиёсатчи Владимир Рыбакнинг дафн маросими бўлиб ўтмоқда.

Хорливкада бўлган Би-би-си мухбири Стив Розенберг келажак учун ишончсизлик ва чуқур тушкунлик манзарасида ўтган маросимда жаноб Рыбакнинг яқинлари ва дўстлари руҳонийнинг сўзларини тингладилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Москва ўзининг Украинадаги манфаатларига қарши қилинган ҳар қандай ҳужумни жавобсиз қолдирмаслигини айтган ва Украина билан чегарарда ўн минглаб қўшинларини ушлаб турибди.

Your contact details
Disclaimer