Мустафo Жамилев Нобел мукофотига тавсия қилинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Қрим татарлари раҳбари Мустафо Жамилев номи Нобел Тинчлик мукофотига илгари сурилди.

Унинг номзодини бир қанча татар ташкилотлари, жумладан Татаристон оқсоқоллар кенгаши, Татар жамоатчилик маркази ва Қрим-татар халқи Мажлиси қувватлаган.

"Шубҳасиз, Мутафо Жамилев ушбу нуфузли мукофот учун энг муносиб номзодлардан бири", дейилади уларнинг биргаликдаги мурожаатида.

Жемилев номзодини илгари сурган жамоатчилик ташкилотларининг фикрича, унинг хизматлари туфайли қрим татарлари Украина жамиятининг бир қисмига айланган.

Мустафа Жамилев - умрининг 15 йилини турма ва лагерларда ўтқазган таниқли совет дессидентларидан бири бўлиб, ўз халқини Сталин депортациясидан сўнг Қримга қайтишига эришган инсонлардандир.

Қрим татарлари раҳбари бундан олдин ҳам икки марта 2009 ва 2011 йилларда Нобел мукофотига тавсия этилган.

Бу мавзуда батафсилроқ