Ким Чен Ин ва унинг атрофида тинмай ёзаётган мулозимлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Шимолий Кореянинг ахборот агентлиги Ким Чен Иннинг давлат корхоналарига расмий сафари пайти туширилган бир қанча суратларини эълон қилган.

Улардан бирида Шимолий Кореянинг ёш раҳбари ракета қисмлари устида машғул аёллар гуруҳининг ишини кузатяпти.

Бошқасида Ким Чен Ин балиқ ишлаб чиқариш хўжалигида айланиб юргани акс этган.

Яна бир фотосуратда Ким Чен Ин ёш учувчига нималарнидир ўргатмоқда.

Ёшлар стадионида у таъмирлаш қандай ўтганини текширмоқда.

Шуниси қизиқки, ҳамма суратларда ҳарбий ва фуқаролик кийимидаги кишилар ёш доҳийнинг орқаси ёки атрофида туриб тинмай нималарнидир ёзиб тургани кузатилади.

Ким бу одамлар ва қўлларидаги блокнотларига нималарни ёзаётган эканлар?

Улар журналистлар эмас албатта, ҳарбий ёки сиёсий мулозимлар,- деб айтади Шеффилд университетининг Корея бўйича таҳлилчиси профессор Жеймс Грейсон.- Бу одамларнинг ҳаракати ёш раҳбарнинг билимдонлиги, донолиги ва ғамхўрлигини кўрсатади, деб айтади Грейсон.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Ким Чен Ин учувчига парвоз олди маслаҳат бермоқда.

"Бу бағрикенглик билан кўрсатмалар бераётган буюк раҳбарнинг имижи",- дейди профессор Грейсон.

Ва қандай маслаҳатлар берар экан Ким Чен Ин? Агар у бобоси Ким Ир Сен ортидан бораётган бўлса, у жуда фойдали маслаҳатлар бераётган бўлиши керак.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Ким Чен Ир ҳам унинг ҳар бир сўзини ёзиб боришларини яхши кўрган.

1976 йил Ким Ир Сеннинг балиқчилик хўжалигига сафаридан сўнг Корея давлат ахборот агентлиги шундай ёзади: "Юк машинасининг ишлашини кузатган раис, унинг кузови машинанинг бундай катта двигатели учун жуда кичкиналигини англади. Раҳбар муаммони кузовнинг ҳажмини ошириш билан ечиш мумкинлигини маслаҳат берди. Унинг сўзларидан сўнг, юк машинаси кузовининг ҳажми 800 кгдан 1 тоннагача оширилди. Натижада аввал 50 машина юк ташилган бўлса, ҳозир 20 тача юк олиб борилади холос.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Доҳиёнинг ҳамма ҳангомалари тарихда ёзиб қолдирилиши керак.

Шимолий Кореяда айни пайтда планшетли компютерлар бўлишига қарамай, ҳарбийлар ва амалдорлар ўзлари билан қоғоз блокнотлар кўтариб юришни маъқул кўрадилар ва ҳамма ёқда ёш раҳбарнинг ҳар бир сўзини ёзиб олишга интиладилар.

Кейин бу кадрлар телевидениеда кўрсатилади, суратлар газета-журналларда босилади. Ким Чен Инга ҳамроҳлик қиладиганлар унинг ҳар бир сўзини илиб олаётганларини одамлар кўришини хоҳлайди.

Ким Ир Сеннинг ўлимидан сўнг унинг ўғли Ким Чен Ир анъаналарни давом эттирди.

"Бунинг ҳаммаси қанчалик кулгули бўлмасин, Ким Чен Иннинг кенг билим ва салоҳиятга эга эканини кўрсатиш учун қилинади. Албатта у ҳамма соҳада эксперт бўлиши мумкин эмаску", дейди профессор Жеймс Грейсон.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Янги балиқчилик корхонасини ишга тушириш олди доҳий охирги маслаҳатларни берди.

Ноттингем университети профессори Стив Сангга кўра, амалдорлар ҳақиқатдан астойдил ёзишмалар олиб боришади. "Улар ўзларича нималарнидир, сиёсий нотўғри гапларни ёзишлари мумкин эмас. Акс ҳолда бу ёзувлар уларнинг ўзларига қарши ишлаши мумкин".

Унинг айтишича, бу ёзувлар одатда эълон қилинмайди ва уларни очиқ равишда ҳеч қаердан олиш мумкин эмас. Агар бу ёзувлардан нимадир сизиб чиқадиган бўлса, бу тарғибот бўлими йўналишида амалга оширилади. Ва у пайтда бу Ин томонидан айтилганми ёки йўқлиги муҳим эмас.

"Ҳеч ким айтилган сўз ҳақида баҳслашишга журъат қилолмайди. Агар сиз заводда бўлиб, раҳбарнинг ҳар бир сўзини ёзиб олдингизда, кейин улар тарғибот бўлими томонидан чиқарилган сўзга умуман тўғри келмасачи, унда сиз нима қиласиз?"- деб хавотирланиб хитоб қилади профессор Санг.

Бу мавзуда батафсилроқ