Ватиканда икки собиқ папа авлиё деб эълон қилинди

Ватикандаги махсус маросимда Папа Фрэнсис собиқ икки папа- Иоанн Павел II ва Иоанн XXIII ни авлиё деб эълон қилган.

Авлиё Пётр майдонида бўлиб ўтган маросимда фахрий папа Бенедикт XVI ҳам қатнашган.

Папа Фрэнсис янги икки авлиёни 20 асрдаги фожеали ҳодисаларни бошидан ўтказган баҳодирлар деб таърифлаган.

У Иоанн XXIII нинг черковни ислоҳ қилишдаги хизматларини юқори баҳолаган.

Папа консерватив шахс сифатида танилган Иоанн Павел II ни оила папаси деб атаган.

Римдаги канонизация маросимида 122 мамлакат вакиллари, шунингдек 24 давлат раҳбарлари, ҳамда қирол оиласи аъзолари қатнашишган.

Понтификларни авлиёлар қаторига қўшиш қарори 2013 йил июнда қабул қилинган. Понтификни Авлиё деб аташ учун у томонидан содир этилган икки тасдиқланган мўъжиза кўрсатилиши талаб этилади.

1958- 1963 лар давомида папа бўлган Иоанн XXIII га нисбатан Папа Франциск мазкур тартибдан бироз чекиниш қилган. Ҳозирги кунда Иоанн XXIII нинг дуолари билан Коста Рикалик оғир касалликка чалинган аёлнинг тузалиб кетгани маълум.

Иоанн Павел II 1978- 2005 йилларда понтифик бўлган. У ўз ҳаётида тўрт мўъжиза кўрсатгани айтилади. Бундан энг асосийси Паркинсондан азоб чеккан 46 ёшли француз аёл Мари Симон-Пьернинг тузалгани бўлган.

Бу мавзуда батафсилроқ