Афғон Бадахшонида кўчки остида қолган инсонлар қидирилмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

БМТ ва Афғон расмийларига кўра, 215 оила истиқомат қилган Бадахшоннинг Аргў туманидаги Оби-Борик қишлоғидаги жума кунги ер кўчкиси 2000 инсон умрига зомин бўлган бўлиши мумкин. Афғонистон шимоли охирги ҳафталарда қаттиқ ёғингарчиликлар билан рўпара келган, 2 май куни адирлик тагидаги Оби-Борик қишлоғи ер кўчкиси остида қолган. Лой ва тош остида қолганларни қидириш иккинчи кун давом этар экан, бундан кейин тирик қолганларни топишга умид камлиги айтилган. Қишлоқда 1000 тача хонадон бўлган, кўчки 300 уйни ўша заҳотиёқ кўмиб ташлаган.

Минглаб одамлар тунни очиқ ҳавода ўтказганлар.

Маҳаллий расмийлар бу одамларга сув ва нон тарқатганлар.

Бу мавзуда батафсилроқ