Афғон сайлови: Абдулла собиқ рақиби дастагини олди

  • 11 مايو/ أيار 2014
Иккинчи босқич Абдулла Абдулла ва Ашраф Ғани ўртасида бўлади

Афғон президентлик сайловларида илғор кетаётган Абдулла Абдулла муҳим рақибининг дастагини олишга муваффақ бўлган ва сайловлардаги илк йирик коалицияни тузган.

Президент Ҳомид Карзай томонидан қўллаб-қувватланган номзод Залмай Расул биринчи босқичда энг кўп овозларни олган жаноб Абдуллага ўз дастагини изҳор қилди.

Июнь ойи ўртасига мўлжалланган иккинчи ва якуний босқичда жаноб Абдулла собиқ Жаҳон Банки иқтисодчиси Ашраф Ғанига қарши чиқади.

Сайловлар хорижий қўшинлар 2014 йил охирида мамлакатни тарк этишга тайёрланаётган бир вақтда ўтмоқда.

Миллионлаб афғонлар Толибон таҳдидларига қарамай сайловларнинг 5 апрелда ўтказилган илк босқичида овоз бердилар.

Залмай Расулнинг дастаги жаноб Абдулла учун ўта муҳимдир

Натижалар саккиз номзоддан ҳеч бири мутлақ ғалаба учун зарур бўлган 50 фоиз овозни ола олмаганини намойиш қилган ва энг кўп овозга эга икки номзод жаноб Абдулла ва жаноб Ғанини иккинчи босқичда иштирок этишига йўл очган.

Жаноб Расул атиги 11 фоиз овоз билан учинчи ўринни эгаллаганди.

Қудрат бўлашиш соҳасида катта таъсирга эга ҳисобланган Залмай Расул жаноб Абдулланинг шансларини янада ошириши кутилади.

Илк босқичнинг якуний ва расмий натижалари 14 майда эълон қилиниши кутилади. Овозларни санаш сохталаштириш айбловлари туфайли кечиккан.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002