Хитойдаги намойишда ўнлаб одамлар жароҳат олди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Хитойда ахлат ёқувчи иншоотнинг қурилишига қарши ўтказилган намойишда камида 39 одам жароҳат олган.

Зўравонлик шанба куни шарқий Жезянг вилоятидаги Хангжоу шаҳрининг Юҳанг туманида келиб чиққан. Жароҳатланганлар орасида 29 полиция зобити ҳам бор.

Маҳаллий ҳукумат аҳолининг дастагисиз лойиҳа амалга оширилмаслигини айтган.

Хитой бўйлаб йилига ўн минглаб намойишлар ўтказилади. Намойишчилар одатда ҳавонинг захарланиши, коррупция ва ернинг куч билан тортиб олинишига қарши чиқадилар.

Ўтган ой жанубдаги Гуангдонг вилоятида кимёвий корхона қурилишига қарши йирик намойишда 18 киши ҳибсга олинганди.

Хитойда тез суратларда саноатлашаётган кўплаб йирик шаҳарлар захарли тутун ичида қолар экан, фуқаролар ҳавонинг захарланишига қарши тобора кўп чиқишлар қилишмоқда.

Давлат матбуотига кўра, Юҳангдаги ахлат ёқиш иншооти режалари ўтган апрель ойида очиқланган.

Шанба кунги намойишда икки полиция машинаси ёқиб юборилган ва ўнлаб машиналар ағдарилган.

Ҳукуматнинг расмий веб саҳифасида чоп қилинган баёнотда маҳаллий аҳолининг розилигига эришилмагунча иншоот қурилиши тўхтатиб қўйилиши айтилади.

Similar protests in other parts of China have prompted the authorities to change their plans.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002