Туркияда кон чўкиши натижасида 100 дан ортиқ одам қамалиб қолган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Туркиядаги конлардан бирида ҳалокат юз бериши натижасида камида 20 киши ўлган, 200 га яқини ер остида қамалиб қолган.

Портлаш ва ёнғин мамлакат ғарбидаги Сома шаҳридаги конда юз берган.

Расмий маълумотларга қараганда, фожеага икки чақирим чуқурликдаги электр тармоғида носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Чўкиш юз берганда 250 кончи ташқарига чиқишга муваффақ бўлганлар.

Айни пайтда қутқариш ишлари олиб борилаётгани хабар қилинади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи hurriyet.com.tr

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002