Қримда оммавий намойишлар ўтказиш тақиқланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Қримнинг Россия томонидан тайинланган раҳбари Сергей Аксёнов Украина шарқидаги воқеалар сабаб ярим оролда 6 июнгача ҳар қандай оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланишини билдирган.

Яна бир неча кундан сўнг Қрим татарларнинг депортация қилинганининг 70 йиллигига бағишланган хотира маросимлар ўтказиш режалаштирилган эди.

Қрим татарлар 1944 йилда Сталин тузуми томонидан немис фашистлар билан тил бириктиришда айбланиб Марказий Осиёга депортация қилинган эди.

18 майга белгиланган омммавий маросимга хорижий давлатлардан меҳмонлар таклиф қилинган.

Туркия, Руминия, Оврўпонинг бошқа давлатлари ва АҚШдан қрим татарлар жамоаси вакиллари авиа қатновлар ҳақида аниқ маълумот йўқлиги боис, етиб келмасликлари мумкин.

Бундан олдин Мустафо Жамил ўғли уларни Қримга киритмаслик тўғрисида кўрсатма берилгани ҳақида маълумот борлигини айтган.

Қрим татарлар раҳбари депортациянинг 70 йиллиги нишонланишига йўл қўймаслик мақсадида Россия ва Қрим ҳукумати барча имконларни ишга солишидан, ҳатто қрим татарлар ва хавфсизлик ходимлари , ҳамда россияпарастлар ўртасида тўқнашув келтириб чиқаришлари мумкинлиги ҳақида хавотир билдирган Интерфакс-Украинага.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Қрим татарлар раҳбари Мустафо Жамил ўғлининг ўзи ҳам ярим оролга қўйилмаган.

Май ойи бошида Киевдан қайтаётган Қрим татарлар раҳбари Мустафо Жамил ўғли ярим оролга қайта киритилмаган. Уни Қримдаги вазиятни беқарорлаштиришга уриниши иддао қилинган.

Мустафо Жамил ўғли ўзининг ватанига киришни Туркия бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон Россия Президенти Владимир Путин билан ижобий ҳал қилишига умид билдирганди.

Қримнинг туб аҳолиси греклар?

Айни вақтда Владимир Путин Қрим масаласига эҳтиёт бўлиб ёндашишга чақирди.

Президент Путинга кўра, Қрим татарларни Қримнинг туб аҳолиси деб аташ мунозаралидир.

Миллий ҳаракат фахрийси Айдер Мустафоевнинг қрим татарлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, жаноб Путин ушбу масала чуқур таҳлилни талаб қилиши, ярим оролда туб аҳоли сифатида совет даврида қувғинга учраган бошқа халқ сифатида греклар ҳам бўлганини айтади.

Улар (греклар) оролда сиз билан биздан олдин бўлишган. Шунинг учун бу саволга эҳтиёт бўлиб қарашимиз керак, деган у қрим татар жамоаси билан Сочи қароргоҳида ўтган учрашувда.

"Агар сиз мен қабул қилган қарор ичкарида мутлақ хавфсизлик кафолатини таъминлаб беролмаса, мен бу борада сиз билан ишлашга тайёрман", дейди Россия Президенти.

Путиннинг айтишича, қрим татарларнинг муаммолари олдин ечилмаганига сабаб, Украинадаги иқтисодий муаммолар билан боғлиқ бўлган.

Бу мавзуда батафсилроқ