АҚШ 2014 йилдан кейин ҳам Афғонистонда минглаб ҳарбийларини қолдиради

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Обама Афғонистонда

Президент Обама Афғонистонда 2014 йилдан кейин 9800 нафарлик қўшинларини қолдириш истагида экан.

2016 йилга келиб Америка барча қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишни режаламоқда.

Бу йил ортда қолиши мўлжалланган қўшинлар Афғонистон армиясини аксилтеррор амалиётлар учун ўқув-тайёргарликдан ўтказиш билан машғул бўлади.

Аммо айни режалар Афғонистон томонининг розилиги билан боғлиқ.

Жорий президент Ҳомид Карзай бу каби келишувни имзолашдан бош тортар экан, афтидан Обама маъмурияти президентлик учун курашадиган икки асосий номзоднинг бири рози бўлишига умид қилмоқда.

Би-би-си мухбири Марк Марделга кўра, Обама жаноблари “ожизона” ташқи сиёсат борасида ўзига нисбатан танқидлар ёғилаётган пайтда айни режаларни ошкор этмоқда.

АҚШнинг айни режалари Британия қўшинларини чиқариш жадвалига таъсир қилмаслиги айтилмоқда.

Би-би-сига маълум бўлишича, Британия кучлари мамлакат жорий йил охиригача тарк этади.

Дам олиш кунлари Барак Обама Афғонистонга Америка қўшинлари билан кўришиш учун кутилмаганда сафар қилди.

Афғонистондаги жангу жадал АҚШ учун энг узоқ давом этган уруш ва бунда 2000дан ортиқ америкалик ҳарбийлар қурбон бўлишган.