Афғонистонда кўчки ўнлаб инсонлар умрига зомин бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Афғонистон расмийларига кўра, кейинги икки кунда ёққан тинимсиз ёмғир ва кўчки оқибатида мамлакат шимолида 50 дан ортиқ инсон нобуд бўлган.

Боғлон полицияси раҳбари Фозил Раҳмоннинг айтишича, айни пайтгача ўлганлар сони 54 та бўлса ҳам, уларнинг сони ошиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар бор.

Айни пайтда 100 га яқин инсон бедарак қолмоқда. Минглаб афғонлар уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлганлар.

Лойдан қурилган кўплаб уйлар ағдарилиб тушган.

Ўтган ойда содир бўлган ҳалокатли сел ва кўчки натижасида юзлаб одамлар ҳалок бўлган ва бедарак кетгани айтилганди.

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти ҳимояга муҳтож болалар ва аёллар бўлишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Агар матнда имло хатоси бўлса, бизга билдиринг.

Бу мавзуда батафсилроқ