Боу Бергдалнинг оиласига таҳдидли хатлар ўрганилмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Сержант Бергдалнинг айтишича, у қочмоқчи бўлганда толиблар қаттиқ жазолашган.

АҚШ ҳукумати сержант Бергдалнинг отасига Афғон Толибони томонидан тарқатилганига ишонилаётган таҳдидли электрон хатларни ўрганмоқда.

Полициянинг Рейтерга айтишича, ҳозирча ўлим таҳдиди битилган тўрт хат текширилган.

Америка полициясига кўра, Бергдалнинг отаси мурожаатидан сўнг текширув бошланган.

Толибон қўлида беш йил асирликни бошдан кечирган сержант Бергдални Гуантанамо базасида сақланган беш Толибон етакчисига алмашув яқинда Қатарда маҳаллий расмийлар воситачилигида амалга оширилган эди.

Бироқ аскарнинг 2009 йилда асирга олиниш тафсилотлари ноаниқ қолмоқда. Олдинроқ Пентагон Бергдал Пактика вилоятидаги базани рухсатсиз тарк этгани ҳақида хулосага келган эди.

Бергдалнинг ўзи қочмоқчи бўлганда, толиблар уни ушлаб олиб, панжара ичида тўлиқ қоронғуликда сақлаганларини гапириб берган.

АҚШда Бергдал ҳақида у қаҳрамонми ёки шериклари ҳаётини хавф остига қўйган хиёнатчи эканлиги ҳақидаги муносабатлар тинмаган.

Шунингдек, пайшанба куни у туғилиб ўсган шаҳарда Бергдални кутиб олиш маросими бекор қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Агар матнда имло хатоси бўлса, бизга билдиринг.

Бу мавзуда батафсилроқ