Абдул Фаттоҳ Сиси Миср президенти сифатида қасамёдга келтирилди

Миср пойтахти Қоҳирада мамлакатнинг янги президенти генерал Абдул Фаттоҳ Сисининг инагурация маросими бўлиб ўтган.

Шу муносабат билан Қоҳирада хавфсизлик чоралари кучайтирилган, инагурация маросими Конституциявий маҳкама биносида бўлиб ўтган.

Май ойида уч кун давомида ўтказилган президентлик сайловида овоз бериш натижалари бўйича Абдул Фаттоҳ Сиси 97 фоиз овоз билан ғалаба қозонгани эълон қилинган.

59 ёшли генерал Сиси Мисрнинг қонуний сайланган президенти Муҳаммад Мурсийни ҳокимиятдан ағдарган ҳарбийларга раҳбарлик қилган, шунинг учун ҳам Миср аҳолисининг аксар қисми Сиси қўллаб-қувватлаган.

Муҳаммад Мурсий қудратдан кетказилганидан кейин уни президентликка илгари сурган “Мусулмон Биродарлар” партияси террорчи ташкилот деб эълон қилинди ва Мисрда фаолияти тақиқланди.

Мисрни 30 йилдан ортиқ вақт давомида бошқарган Ҳусни Муборак ағдарилганидан кейин кўпчилик мамлакатда демократик ислоҳотлар ўтказилишига умид қилганди.

Бироқ ҳозирга келиб аксар мисрликлар хавфсизлик ва барқарорликни ўзлари учун муҳим деб билишлари маълум бўлган.

Янги президент танқидчилари, Абдул Фаттоҳ Сиси ҳам яна бир авторитар раҳбра, у ҳарбийлар манфаатини ҳимоя қилиб, ўзга фикрдагиларга босим ўтказади, дейишади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Агар матнда имло хатоси бўлса, бизга билдиринг.