Толиблар Карачи аэрапортига ҳужум қилишди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Покистоннинг Толиблар гуруҳи мамлакатнинг энг йирик ҳаво қўналғасига ҳужум қилишган.

Мулозимларга кўра, ҳужумчилар орасида “ ўзбек кўринишидаги” жангарилар ҳам бўлган.

Ўн жангари дохил камида 28 киши қурбон бўлгани айтилмоқда.

Ҳужум якшанба тунда Карачи халқаро аэропортининг VIP учоқлар бўлимида рўй берган.

Душанба куни эрталаб яна тўқнашувлар кечган ва Покистон армияси жангариларни мавҳ этиб яна назоратни ўз ихтиёрларига олишгани хабар қилинмоқда.

Карачи сўнгги йиллар бир неча бор исёнкорлар ҳужумларига саҳна бўлган эди.

Толиблар воизи Шаҳидуллоҳ Шаҳид айни амалиёт Покистон ҳукуматига огоҳлантириш эканини айтган.

“ Биз ҳамон тирикмиз ва бу қишлоқларда бегуноҳ инсонларнинг бомбардимон этилиши учун жавобимиздир”, деб айтган Толиблар воизи.

Карачига қўнадиган барча учоқлар бошқа аэропортларга йўналтирилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Агар матнда имло хатоси бўлса, бизга билдиринг.