"Ҳамма бармоқларимини кесиб ташласалар ҳам овоз бераман"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP l GettyImages

Афғонистонда Толиблар таҳдиди остида ўтган иккинчи давра сайловлари қурбонларсиз кечмади.

Афғонистон расмийларининг хабар беришларича, мамлакат шимолида йўл четида ўрнатилган бомбага дуч келиб сайлов расмийларидан 11 киши ҳалок бўлган.

Айни вақтда кеча президентлик сайловларининг иккинчи даврасида овоз берган сайловчилардан қатор шахсларни Толиблар бармоқларини кесиб, жазоланганлари ҳақида хабарлар келган.

Сайловларнинг иккинчи давраси мобайнида турли ҳужумлар туфайли шу вақтгача 60 киши ўлдирилган.

10 дан ортиқ одамнинг бармоқлари кесилган. Уларнинг аксарияти кекса кишилар бўлишган. Ҳозирча бу борада Толибон бирор-бир изоҳ бермаган. Бироқ, сайловлар олди Толибон кимки овоз беришда қатнашса, унинг бармоғини кесиш билан таҳдид қилган эди.

Афғонистондаги Би-би-си мухбири Ҳумоюн Ҳадиднинг хабар беришича, сайловда қатнашгани учун бармоғи кесилган киши у билан суҳбатда сайловдан қайтиб келаётганларида қуролланган толиблар ўзларини ушлаб, бошқа қишлоққа олиб кетганлари ва у ерда бармоғини кесганларини гапириб берган.

"Ҳамма бармоқларимни кесиб ташлаганларида ҳам сайловда овоз беришга боришдан қайтмайман", деган у. Биз мамлакатимиз тинч бўлишини хоҳлаймиз, янги президент уни танлаш учун қандай аҳволга тушганимизни кўрсин, аҳволни яхшилашга ҳаракат қилсин, юртимиз келажаги биз учун муҳим",- дейди афғонистолик фуқаро.

Афғонистонликлар бундай сайловларни қанча кутганлари, барча умидлари янги президент келиб, ҳаётлари хавфсиз ва фаровон бўлишидан умид қилаётганларини айтганлар.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Бу мавзуда батафсилроқ