Шимолий Вазиристонга ҳаво ҳужумлари қайта бошланган

Фото муаллифлик ҳуқуқи
Image caption Тинч аҳоли минтақани тарк этмоқда

Покистоннинг жанговор учоқлари Шимолий Вазиристондаги қабилалар истиқомат қиладиган минтақага ҳаво ҳужумларини қайта бошлашган.

Бундан аввалроқ ҳукумат Афғонистон билан чегарадош айни ҳудудда ҳарбий амалиётлар бошлаши ҳақида эълон қилган эди.

Аксарият тинч аҳоли ҳарбий ҳужум ҳақида эшитгач минтақани ташлаб чиққан.

Покистон армияси минтақадаги жангарилар қароргоҳларини вайрон қилиш ниятидадир.

Бундан бир ҳафта аввал Карачидаги мамлакатнинг энг йирик ҳаво қўналғасига ўзларини Ўзбекистон Исломий ҳаракати деб атаган гуруҳ ҳужум қилган эди.

Якшанба куни эса мулозимлар ҳаво ҳужумлари оқибатида Карачи ҳаво қўналғасига ҳужум ортида турган деб ишонилган Абу Абдул Раҳмон Манийнинг ҳам ўлдирилганини айтишганди.

Сўнгги ҳужумлар қуюқ ўрмонзордан иборат Шавал Водийсига қаратилгани айтилмоқда.

Айнан шу минтақада Толиблар яширинган дея ишонилади.

Мулозимлар жангарилар учун “таслим бўлиш нуқталари” ташкил қилишаётгани ва қаршилик қилганлар “йўқ қилинишлари” ҳақида айтмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Бу мавзуда батафсилроқ