Маликий миллий бирлик ҳукумати ғоясини рад этди

Керри ва Маликий Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Америка ал-Маликийга Ироққа барча дин ва этник гуруҳлар вакилларини жамлаган маъмурият кераклигини айтганди

Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликий сунний исёнкорларга қарши туриш учун миллий қутқарув ҳукумати тузиш борасидаги чақириқларни рад этган.

Жаноб Маликий бу чақириқлар - "конституцияни ағдариш ва демократик тажрибага барҳам беришга уриниш" дея огоҳлантирган.

Қўшма Штатлар ал-Маликийга Ироққа барча дин ва этник гуруҳлар вакилларини жамлаган маъмурият кераклигини айтганди.

Ҳукумат кучлари жорий ой исёнкорлар тарафидан ишғол қилинган ҳудудларни қайтариб олишга муваффақ бўлмаган.

Ироқ хавфсизлик кучларига кўмак бериш учун 100дан ортиқ Америка ҳарбий маслаҳатчилари тайинланган. Улар чоршанба кунидан иш бошлашлари кутилади.

Айни пайтда АҚШ Давлат котиби Жон Керри Брюсселда тўпланган НАТО раҳбарлари билан Ироқ инқирозини муҳокама қилиши кутилади.

Матнда имло хатоси бўлса, бизга билдиринг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ