Украина бир томонлама оташкесимни давом эттирмади

Фото муаллифлик ҳуқуқи .

Украина шарқида россияпараст бўлгинчиларга қарши тўлақонли ҳарбий амалиётлар бошлангани хабар қилинган.

Украина расмийлари хабар қилишларича, россияпараст жангариларнинг базалари учоқлар ва замбараклардан ҳужумга тутилган.

Украина парламенти спикери Олександр Турчинов парламент аъзоларига кенг миқёсли ҳарбий амалиётлар бошлангани ҳақида айтган.

"Мен сизларни бугун эрталаб акилтеррор амалиётларининг актив босқичи қайта бошланганидан хабардор қилмоқчиман. Бизнинг қуролли кучларимиз террорчиларнинг базалари ва текшириш нуқталарига ҳужум қилмоқда", деб айтган Олександр Турчинов.

Украина Президенти Пётр Порошенко эълон қилган 10 кунлик бир томонлама оташкесим муддати 1 июл тонгида ниҳоясига етган.

30 июн куни тунда Украина Хавфсизлик Кенгаши мажлисидан кейин Президент Порошенко ўт очишни тўхтатишни давом эттирмасликка қарор қилган.

Президент Порошенко сўзларига кўра, инқирозни тинч йўл билан ҳал қилиш имконияти россияпараст қуроллиларнинг "жиноий амаллари" туфайли бой берилган.

"Биз ҳужум қиламиз ва ўзимизнинг еримизни озод қиламиз. Оташкесимни давом эттирмаслик - бизнинг террорчиларга, жангариларга, талон-тарож қилувчиларга, тинч аҳолини таҳқирлаётганлар, минтақа иқтисодини издан чиқараётганлар, маошлар, пенсиялар, стипендияларни кечиктираётганлар, темир йўлларни портлатаётганлар, сув қувурлари тизимини ишдан чиқараётганлар, одамларни кундалик ҳаётидан маҳрум қилган одамларга бизнинг жавобимиз", деб айтган Президент Пётр Порошенко.

Ҳам Украина ҳукумати ва ҳам россияпараст бўлгинчилар бир-бирларини оташкесимни бузишда айблаганлар.

10 кунлик оташкесим кунлари ҳам қурбонлар бўлди.

30 июн куни Россиянинг "Биринчи канали" оператори Анатолий Клян ҳалок бўлган.

1 июл куни Россиянинг "Мир 24" телеканалининг тасвирга олиш гуруҳи ўққа тутилгани оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлган.

Украина шарқида биз неча юз инсон ўлимига олиб келган можарони Россия бошқараяпти, дейди.

Москва Украина шарқида мустақил давлат тузиш ҳаракатларида ўзининг алоқаси борлигини рад этади, бўлаётган воқеаларни халқ қўзғолони деб атайди.

Украина қуролли кучларининг шарқий ҳудудларда ўтказаётган амалиётларини "жазолаш амалиётлари" деб номлайди.

Бу мавзуда батафсилроқ