Ироқ қочқинлари: 'ИШИД исёнкорлари рақибларини овламоқда'

ИШИД исёнкорлари сунний бўлмаган ва ўзларига қаршиларнинг изидан тушишган.

Бу ҳақда Би-би-сига исёнкорлар назоратидаги шаҳарчалардан қочиб чиққан одамлар гапиришган.

"Ироқ ва Шом Исломий давлати" расмийлар ва аскарлардан ўтган ҳафта эълон қилинган халифаликка ишонч ваъдаси талаб қилишган, аксинча қатл қилиш билан таҳдид қилишган.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари ҳам ИШИД жангарилари Мосулда маҳаллама маҳалла юриб, ўзларига қарши одамлар ва сунний бўлмаганларни нишонга олишгани ҳақида хабар беришган.

Мамлакат шимоли-ғарбидаги Мосул, Тикрит ва бошқа шаҳарлар ИШИД жангарилари тарафидан ишғол қилинаркан, бир ой асносида миллиондан ортиқ ироқликлар ўз уйларини ташлаб чиқишган.

Аксар бошпанасиз қолганлар шиалар, насронийлар ва этник курдлар экани айтилади.

Ироқ ва БМТ расмийларига кўра, ўтган июн ойи камида 2, 461 инсон ўлдирилган.

Матнда имло хатоси бўлса, бизга билдиринг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02