Кобул аэропортига интиҳорий ҳужумда тўрт киши ҳалок бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Қуролли тўқнашув Кобул аэропорти ташқарисида юз берган

Афғон расмийлари билдиришича, Кобул аэропорти ташқарисида интиҳорий ҳужумчи содир этган ҳужумда тўрт киши, жумладан уч нафар чет эллик қўриқчи ҳалок бўлган.

Толибон ҳужум ҳаракат жангчиси томонидан амалга оширилганини маълум қилган.

Толибон ҳужумдан мақсад наркотиклар савдосига қарши кураш бўлинмаси биносини нишонга олиш бўлганини билдирган.

Расмийлар ҳужумда тўрт нафар исёнчи ҳалок бўлганини айтганлар.

Хорижийларнинг қайси мамлакатлар фуқаролари экани ҳозирча маълум эмас.

Бир кун муқаддам Афғонистон хавфсизлик кучлари Толибон томонидан Кобул аэропортига уюштирилган ҳужумни бартараф этган эдилар.

Сешанба куни содир этилган бошқа бир ҳужумда аэропортга кираверишда йўл четига ўрнатилган бомба бир фуқарони яралаган.

'Истилочи кучлар'

Оғир қуролланган жангарилар гранаталар ва автоматлар билан наркотикларга қарши кураш бўлинмаси биносига ҳужум қилганлар.

Полициянинг айтишича, бомбачи ўз мотоциклини бино эшиги томон ҳайдаб кираверишда ўзини портлатиб юборган.

Ушбу бино хорижий ҳарбий базадан 2 чақирим узоқликда жойлашган.

Ҳужумда яна камида олти нафар қўриқчи яраланган.

Ички ишлар вазирлигига кўра, қўриқчилар бино эшигини қўриқлаётган бўлганлар.

Толибон сўзчиси Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг Рейтер ахборот агентлигига айтишича, "истилочи кучларнинг 15га яқин аскари ҳалок бўлган ёки яраланган ва яна кўплаб автомобиллар ишдан чиқарилган".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ