Украина армияси Донецк яқинидаги муҳим шаҳарчани ишғол қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Донецк шаҳрида бир неча уй вайрон бўлган

Украин ҳукумати маълум қилишича, мамлакат шарқида жанглар шиддатли тус оларкан давлат кучлари Авдеевка шаҳарчасини ишғол қилганлар.

Авдеевка исёнчилар маркази - Донецк яқинида жойлашган шаҳарчадир.

Украина армияси тарқатган хабарда айтилишича, россияпараст бўлгинчилар Авдеевкадан чоршанба куни сиқиб чиқарилган.

Ушбу стратегик шаҳар Донецк аэропорти ва темир йўл станцияси яқинида жойлашган.

Донецк атрофида давом этаётган оғир жанглар халқаро экспертларга МН17 учоғи ҳалокатга учраган жойга сафар қилиш имконини бермаган.

Украин исёнчиларини дастаклагани учун Россияга нисбатан қўлланиладиган янги жазо чоралари тафсилоти чоршанба куни кечқурун маълум бўлади.

Донецк вилояти расмийлари сўзларига кўра, охирги бир кеча кундуз ичида юз берган тўқнашувларда 19 нафар инсон ҳалок бўлган.

Уларнинг илова қилишича, Украина армияси Донецк шаҳрини ишғол этишга уринар экан бир неча уй ракета зарбаларидан вайрон бўлган.

Украина шунингдек мамлакат армияси Донецк вилоятидаги Шахтерск ва Торез шаҳарчаларига кирганини маълум қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ