Қоҳирадаги музокаралар Ғазога тинчлик келтирадими?

Абдул Фаттоҳ ал-Сиси
Image caption Абдул Фаттоҳ ал-Сиси

Ва ниҳоят, Қоҳирада тинчлик музокаралари борса-да, мулоқотлар мезбоннинг қарама-қарши хайрихоҳлиги ва минтақадаги танглик манзарасида чигал кечиши тайин.

Исроил ва Фаластин ўртасида анъанавий воситачи бўлиб келган Миср бугун урушга бош қўшган тарафларга тенг қарамайди.

Ўтган йил Мусулмон Биродарлари қудратдан ағдарилиб, Муҳаммад Мурси вазифасидан четлатилганидан бери Абдул Фаттоҳ ал-Сисининг ҳукумати Ҳамасни Мусулмон Биродарларидан чиққан новда, террорчи ташкилот сифатида кўради.

Минтақавий музокарачилар - Туркия ва Қатар Мусулмон Биродарларига дастаклари боис бугун Миср билан ёмон алоқаларга эга.

Туркия Бош вазири яқинда Президент Сисини "ноқонуний золим" дейишгача борди ва қароргоҳи Қатарда жойлашган Ал-Жазера телеканали уч журналисти ҳамон қамоқда қолмоқда.

Қоҳира журналистларни Исломчиларга "кўмак бериш"да айблайди.

Ва албатта, Қўшма Штатлар ва Исроил Ҳамас билан тўғридан-тўғри музокара олиб боришни исташмайди.

Хуллас, адоватга тўла мураккаб муҳитда ҳаққоний натижага эришилишига некбинлик жуда оз экани ҳайратланарли эмас.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02