АҚШ "Исломий давлат"га қарши ҳаво ҳужумини бошлаган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption АҚШ ҳаво кучлари ИДга қарши ҳужумларини бошлаган

АҚШнинг билдиришича Исломий Давлат деб ўзини атаган Ироқдаги жангариларга қарши ҳаво ҳужумларини бошлаб юборган.

Пентагоннинг айтишича АҚШ ҳаво кучлари Ироқ шимолида жойлашган Ирбил шаҳрини ҳимоя қилаётган Курд кучларига қарши қўлланилган ИД замбаракларини ўққа тутишган.

Пайшанба куни Президент Обама ҳаво кучларини ИДга қарши қўллаш буйруғини берган эди.

"Исломий Давлат" Ироқнинг катта насроний жамоаси истиқомат қилувчи Қорақуш шаҳарчасини босиб олган ва маҳаллий одамлар ўз уй-жойларини ташлаб қочишга мажбур бўлишган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, Синжар шаҳарчаси 200, 000 аҳолиси бошпанасиз қолган ва 50, 000га яқин язидийлар тоғу тошларда жон сақлашмоқда.

Расмийларнинг огоҳлантиришларича, агар очарчилик ва сувсизликка жонларини олиб қочган язидийларга ёрдам кўрсатилмаса, улар "Исломий Давлат" жангчилари қирғинига юз тутадилар.

Жаноб Обамага кўра, Ироқ ҳукумати ёрдам сўраган ва Америка "эҳтимолий қатлиомни олдини олиш учун эҳтиёткор ва масъулият билан" иш тутади.

Собиқда ИШИД (Ироқ ва Шом Исломий Давлати) деб аталган сунний мусулмонлардан иборат гуруҳ бир неча ой ичида Ироқ шимоли ва Суриядаги қатор ҳудудлар назоратини қўлга киритган.

Июн ойи шимолий Мосул шаҳрини босиб олгач, жанубга, Бағдод тарафга илгарилай бошлаган.

Ҳозир "Исломий Давлат" Ироқ ва Сурия катта минтақаларида ҳукумронлик ўрнатган ва Исломий халифалик барпо этганини даъво қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02