Эбола касаллигига қарши ҳалқаро фавқулодда чоралар

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Гвинея, Либерия, Нигерия ва Сьерра-Леонеда 1,700дан ортиқроқ Эболага чалиниш ҳолати кузатилган

Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) Ғарбий Африкада Эбола касаллигининг тарқалишини халқаро фавқулодда ҳолат деб эълон этди.

ЖССТ расмийларига кўра Эбола вируси тарқалишини тўхтатиш учун муштарак халқаро чоралар кўрилиши лозим.

Бу эълон Швейцарияда икки кун давомида ўтган фавқулодда йиғилиш натижасида рўёбга чиқди.

Ҳозирга қадар бу йилнинг ўзидаёқ Ғарбий Африкада Эбола касаллигидан 930дан ортиқ инсон ҳалок бўлган.

ЖССТнинг айтишича Эбола эпидемияси "фавқулодда ҳолатдир".

Мушкул эпидемия

Гвинея, Либерия, Нигерия ва Сьерра-Леонеда 1,700дан ортиқроқ Эболага чалиниш ҳолати кузатилган.

ЖССТ Бош мудири Маргарет Чаннинг айтишича "Эпидемияга юз тутган мамлакатлар мустақил равишда уни эплашолмайди".

Чан хонимларнинг сўзларига кўра бошқа мамлакатлар "касалликнинг 40 йиллик тарихидаги энг мушкул эпидемияга" қарши ёрдам беришлари зарур.

ЖССТ раҳбарининг айтишича халқаро сафарлару савдо таъқиқланмайди.

"Бироқ мамлакатлар касаллик ҳолларини, аэропортлар доҳил, текширишга, топишга ва олдини олишга тайёр бўлишлари лозим", деди у.

Бошқа эҳтиёт чоралари орасида:

Эҳтимолий касаллик ҳолатларини кузатиш; Эпидемияга дучор бўлган мамлакатларда инсонларга керакли маълумот етказиш; Шифокорларнинг эҳтиёт чораларини кучайтириш ва ҳок.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ