Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Нега Украина Россия ёрдамига шубҳа билан қарайди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Украина Россия кўмагига шубҳа билан қарайди

Украина шарқидаги қарама-қаршиликларга саҳна бўлаётган минтақаларга инсонпарварлик ёрдамларини олиб кетаётган Россия юк машиналари учинчи кундирки йўлда давом этмоқда.

Чоршанба куни Украина расмийлари ёрдам карвонининг Украинага киришига изн бермасликларини маълум қилдилар.

Россия Украина шарқига 2 минг тонна инсонпарварлик ёрдами юбораётганини айтади.

Аммо, Украина расмийларининг шубҳа қилишича, Россия инсонпарварлик ёрдамларини баҳона қилиб, россияпараст исёнчиларга кўмак бермоқчи.

Расмий Киевга кўра, инсонпарварлик ёрдамлари Халқаро Қизиқ Хоч назорати остида тарқатилиши керак.

Хўш, Россия инсонпарварлик ёрдами борасида Украина халқида қандай фикр шаклланган?

Би-би-си ушбу савол билан Киевдан Украина шарқига инсонпарварлик ёрдамларини юбориш ишларида иштирок этаётган Ўзбекистонлик фаол Шавкат Муҳаммадга боғланди.

Шавкат Муҳаммаднинг айтишича, Украина халқида сўнгги пайтларда Россия сиёсатига ишонмаслик кайфияти ниҳоятда кучайган.

"Россиядан келаётган гуманитар ёрдамни олишга ҳамма қарши, - дейди Шавкат Муҳаммад. - Украиналикларнинг ҳаммаси мана шу урушнинг асосий сабабчиси деб Россияни билади".

Шавкат Муҳаммад билан суҳбатни тингланг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02