Миссури ғалаёнига қарши Миллий Гвардия чақирилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption АҚШнинг Миссури штатида норозилик намойишлари тобора кенгаймоқда Икки кундан бери полиция комендантлик соати эълон қилиниши ортидан ғазабнок оломон билан тўқнашмоқда.

АҚШнинг Миссури штатида қора танли ўсмирнинг полициячи томонидан отиб ўлдирилиши ортидан бошланиб кетган норозилик намойишлари тобора кенгаяр экан, расмийлар Миллий Гвардия кучларини юборишга қарор қилишди.

Икки кундан бери полиция комендантлик соати эълон қилиниши ортидан ғазабнок оломон билан тўқнашмоқда.

9 август куни 18 яшар Майкл Брауннинг оқ танли полициячи томонидан отиб ўлдирилдиши ортидан аксар аҳолиси қора танлилар бўлган шаҳарда ирқчилик даъволари билан намоийшлар бошланиб кетган.

Аслида Маҳаллий полиция ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар бир ҳафтадирки давом этмоқда. 18 ёшли Майкл Браун 9 август куни Фергюсон шаҳрининг кўчаларидан бирида отиб ўлдирилганди.

Шундан сўнг норозиликлар бошланиб кетган.

Айтилишича, полиция зобити ўсмирни кўчанинг ўртасида, машиналарга халақит бериб кетаётган вақти, тўхтатиб кейин ўқ узган.

Икки кун аввал комендантлик соати эълон қилинган вақт унга итоат қилмаган намойишчиларни полиция ҳибсга олинишларини айтиб огоҳлантирганди.

Ўтган тунда шаҳарда полиция намойишчиларни тарқата бошлаган вақти ҳамма ёқ тутунга буркангани кузатилган. Кўкда тикучарлар кезган.

Полиция қўллаган кўз ёш сиздирувчи газ таъсирини намойишчилар кўзларидан сув билан ювиб ташлашга ҳаракат қилганлар. Баъзилар яқин орадаги ошхоналарга яширинишган.

Миссури штати ҳокими Майкл Брауннинг ўлимидан бир неча соат олдин дўкондан нарсалар ўғирлаётгани қайд этилган видеотасвирларни оммага ошкор қилгани учун полицияни танқид қилди.

Ҳокимнинг айтишича, видеотасвирнинг намойиш этилиши, оламдан ўтган шахсга ҳукм чиқариш билан баробар эканлиги ва эҳтиросларни қизитиб юборганлигини айтди.

Лекин ҳоким намойишларни ҳам қоралади.

"Бу намойишлар Майкл Браун оиласи манфаати ёки унинг хотирасига, ёки адолат талаб қилаётганлар учун хизмат қилмаяпти" деди ҳоким. .

Дастлабки судмедэкспертиза натижаларига кўра, Майкл Браун отиб ўлдирилган, лекин неча маротаба отилганлиги айтилмаган.

Бироқ New York Times рўзномасининг ёзишича, шахсий йўлда ўтказилган судмедэкспертиза натижалари Майклга қарата олти маротаба ўқ узилганини аниқлаган.