Украина Россияни ҳарбий жиҳозларни олиб чиқишда айблади

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Украина Россияни Луҳанскдан ҳарбий жиҳозларни олиб чиқишда айбламоқда

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши баёнотига кўра, Россия Украина шарқига инсонпарварлик ёрдамини олиб борган юк машиналардан ҳарбий жиҳозларни олиб чиқишда фойдаланмоқда.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши матбуот маркази сўзчиси Андрей Лысенконинг "оператив маълумотга" таяниб маълум қилишича, "Топаз" ишлаб чиқариш бирлашмасидан жиҳозлар олиб чиқилмоқда.

"Топаз" бирлашмаси замонавий радиолокацион станциялар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Андрей Лысенко шунингдек Луганск заводидан ўқ-дорилар олиб чиқилмоқда.

Пайшанба куни Россия Украина ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси билан келишмасдан 220дан зиёд юк машиналарига ортилган инсонпарварлик ёрдамларини Луганск шаҳрига юборганди.

Шанба куни Россия юк машиналари Луганскдан Россияга қайтиб келишди.

Луганскка юборилган юклар ҳақида сўралганида Андрей Лысенко: "У ерга нима олиб борилгани, юкларни қаерга туширганлари ва юклар кимга берилгани ҳақида бизда ҳозирча маълумот йўқ," - дея жавоб қайтарди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги "Россия инсонпарварлик ёрдами Украина жануби-шарқида белгиланган жойга етказилди", - дея баёнот тарқатган.

Украина ҳукумати Россия юк машиналарининг Украина чегарасини кесиб ўтишини Украина ҳудудига "бостириб кириш," деб атаган.

Оврўпо Иттифоқи ва Қўшма Штатлар эса можаро келиб чиқиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ