Сурия инқирози: қочқинлар сони 3 миллиондан ошди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Сурия инқирози: қочқинлар сони 3 миллиондан ошди

Уч миллиондан ортиқ суриялик бугунга келиб қочқинлар рўйхатидан ўтган.

БМТ Қочқинлар бўйича агентлигининг билдиришича инқироз чуқурлашиб бормоқда.

Агентликнинг айтишича "ушбу инқироз давримизнинг энг катта инсоний ҳалокатларидандир", Сурия аҳолисининг деярли ярми ўз уйларини тарк этган.

Аксар суриялик қочқинлар қўшни мамлакатлардан паноҳ топишган, энг кўпи Лубнонга кетган.

190,000 дан ортиқ инсон Сурияда уч йилки давом этаётган фуқаро урушида ҳалок бўлган.

Президент Башар ал-Ассадга қарши мухолиф гуруҳлар 2011 йилнинг март ойидан бери курашиб келишмоқда.

Вазият мамлакатнинг шимолида Исломий Давлатнинг барпо этилишидан сўнг янада ёмонлашган.

"Қўрққан ва ҳолдан тойганлар"

БМТ Қочқинлар бўйича агентлигининг билдиришича хар бир саккизинчи суриялик ўз ватанини тарк этиб қочган, 6,5 миллион киши эса уйларини ташлаб чиқиб кетган. Буларнинг ярми ёш болалардир.

Рўйхатдан ўтган қочқинлар сони сўнгги йил ичида икки миллионга ортган.

Қўшни мамлакатлардаги қочқинлар жамлоқларига келаётган оилалар қўрққан ва ҳолдан тойган, булардан баъзилари йил давомида қишлоқдан қишлоққа ўтиб, тинимсиз қочқинликда кун кўришган.

Бу мавзуда батафсилроқ