Шотландияликлар мустақиллик референдумида овоз беришмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Референдумда сайловчилар ўта фаол иштирок этишмоқда

Шотландияда мустақиллик референдуми ўтмоқда.

Сайловчилар: "Британия таркибида қоламизми ёки мустақил давлат бўлиб, ажралиб чиқамизми?" - деган саовлга жавоб бермоқдалар.

Шотландия бундан 300 йил олдин ўз мустақиллигини йўқотиб, Британия таркибига қўшиб олинганди.

Шотландия мустақиллик референдуми Оврўпода кўплаб мамлакатларнинг жиғига ҳам тегмоқда.

Аммо одатда сайловчи кам келадиган ғарий Оврўпо овоз бериш жараёнларидан фарқли тарзда, жуда катта сондаги шотландлар "Мустақиллик керак ва ёки йўқ" - деган ўз сўзларини айтиш учун овоз бермоқдалар.

Овоз бериш ҳавзалари ташқарисида узун навбатлар пайдо бўлган.

Референдумда илк бор ёши 16 кирган сайловчилар ҳам қатнашмоқдалар.

Дастлабки натижалар жума куни эрталаб маълум бўлиши кутилмоқда.

Референдум арафасида омма сўровлари мустақиллик тарафдорлари ва қаршилар сони деярли тенг эканини кўрсатмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ