"Қайси машғулот аёл кишига тегишли?"

Фото муаллифлик ҳуқуқи thinkstock

Австралиядаги телевизион ўйинлардан бири жинсий камситиш ҳақида шикоятлар туфайли узр сўрашга мажбур бўлди.

Channel 10 даги викториналардан бирида "Аёл кишига таалуқли машғулотнинг номини айтинг" деган савол янграган.

Қатор аёл тамошабинлар бу саволни "жинсий камситувчи" дея шикоят қилганлар.

Ушбу саволга "тўғри" жавоблар орасида овқат пишириш, уй тозалаш ва идиш-товоқ ювишлар бўлган.

Эркак кишига тааллуқли машғулотлар орасида эса қурувчи, механик ва чилангар каби касбларни тилга олиш "тўғри" жавоб, дея қаралган.

Чоршанба куни эфирга узатилган ушбу ўйиндаги саволлар борасида интернетдаги ижтимоий тармоқларда тортишувлар бошланиб кетган.

Баъзи тамошабинлар саволларни "камситувчи ва ҳақоратли" дея таърифлаганлар.

Пайшанба куни Channel Ten ўзининг Facebookдаги саҳифасида аёл ва эркак машғулотлари ҳақида ўйинда янграган икки савол учун узр сўрашини маълум қилди.

"Бу саволлар кўрсатувда янграши керак эмас эди", дейилади телеканал баёнотида.

Your contact details
Disclaimer