Дубайда жамоат транспорти йўловчилари 4 кг олтин ютишлари мумкин

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Дубайда хусусий транспортдан воз кечиб жамоат транспортидан фойдаланган яшовчиларга олтин ғиштни қўлга киритиш имкони берилади.

Gulf News хабар қилишича, амирликнинг нақлиёт раҳбарияти 1 ноябрь - жамоат транспорти кунига бағишлаб 4 килограмлик соф олтинни тақдим қилишга тайёрлар.

Бу йўл билан расмийлар Дубай яшовчиларини хусусий автомобилларидан фойдаланмасликка ўргатишмоқчи.

Олтин ғишт ва бошқа совғаларни бир ҳафта давомида ўйналадиган лотереяда ютиш мумкин. Совғаларнинг умумий қиймати 1 миллион дирхам, яъни 272 минг долларга тенг.

Совғани Дубай транспортининг узоқ муддатли чипталари (проезднойлар)дан фойдаланувчилар ютиши мумкин.

Нақлиёт кунига бағишланган тадбирларда афсонавий баскетболчи Карим Абдул-Жаббор ҳам иштирок этади. У автобус бекати ёнида ўтадиган баскетбол ўйинида иштирок этади. Турнир ғолиби 10 минг дирхам (2700 доллар) ютиб олиши мумкин.

Дубай жаҳондаги энг кўп машиналарга эга шаҳарлардан биридир. У ерда ҳар бир оилага ўртача ҳисобда 2.3 автомобил тўғри келади.

Амирликнинг фақат 13% фуқароси жамоат транспортидан фойдаланади.