Сиси: "Миср жиҳодчилар ҳужумларидан барбод бўлиши хавфи остида"

Миср Президенти Абдул Фаттоҳ ал-Сисининг айтишича, Миср жиҳодчилар ҳужумлари оқибатида барбод бўлиш хавфи остидадир. У мазкур баёнотини Синай ярим оролида кўп сонли аскарларни нобуд қилган ҳужумлар ортидан қилган.

Жума куни Эл-Ариш шаҳри яқинида юз берган портлашда камида 31 аскар ҳалок бўлди.

Синай ярим оролининг баъзи ҳудудларида уч ойлик комендантлик соати эълон қилинган, Миср ва Ғазо бўлгаси орасида Рафаҳ ўтиш нуқтаси ёпиб қўйилган.

Миср бўйлаб уч кунлик мотам эълон қилинган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP Getty

Телевизион мурожаатида жаноб Сиси "ташқи кучлар" Мисрга қарши йирик фитнани амалга ошираётганларини айтди.

"Бу Миср ва мисрликларни бўлиб юборишга қаратилган... Миср жон сақлаб қолиш учун курашаяпти", - деди у.

Портлаш Синай шимолида армия жиҳодчиларга қарши амалиётларни ўтказаётган вақтда юз берди. Ҳужум учун ҳеч ким масъулиятни олмади.

Синай 2011 йилда Президент Ҳусни Муборак ағдарилганидан бери тобора нотинч жойга айланди.

Ўтган йили армия Исломий президент Муҳаммад Мурсийни ағдариши ортидан жангарилар ҳужумлари шиддатли тус олган.