Украина сайтлари Россияпараст хакерлар ҳужумига учради

Украина Бош прокуратураси сайтида маълум қилинишича, "Выборы" электрон тизими ва Марказий сайлов комиссияси сайтидаги муаммолар туфайли Верховная Рада сайловида берилган овозлар қўлда саналади.

Мазкур носозликларга Россияпараст хакерларнинг ҳужуми сабаб бўлган.

Давлат махсус алоқа хизмати Украина ҳукумат сайтларига хакерлар ҳужум қилиши аввалдан кутилгани, шу боис Марказий сайлов комиссияси аввалданоқ интернет провайдерлар билан мулоқотга кирганларини билдирган.

Украина ҳукумат сайтларига қилинган кибер ҳужумлар учун масъулиятни ўзларини "КиберБеркут" деб номлаган Россияпараст хакерлар гуруҳи ўз бўйнига олди.

Бу ҳақида гуруҳ ўз Фейсбук саҳифасида маълум қилди.

Ҳозирда Украина президенти сайтига кириш ҳам имконсиз.