Бобурийлар даврига тегишли заргарлик буюмлари Ню Йоркда

Ню Йоркдаги "Метрополитан" санъат музейида 60дан ортиқ Ҳиндистонда ишланган заргарлик буюмлари намойишга қўйилган.

"Ҳиндистон дурдоналари" деб номланган кўргазмадаги асори-атиқалар Шайх Ҳамад бин Абдуллоҳ ал-Соний коллекциясидан олинган. Музей маъмурларига кўра, мазкур буюмлар Ҳиндистонда Бобурийлар давридан то 20 аср бошларига қадар заргарлик санъати қай йўсин такомиллиашгани ва кейинчалик Ғарб билан тажриба алмашинувлар борасида муайян тасаввурни беради.

Музей директори Томас Кемпбеллнинг айтишича, ушбу ишлар "Ҳиндистондаги муғуллар (Бобурийлар) бошқаруви давридаги ҳунармандчилик устахоналаридан токи Париждаги ательегача бўлган бир неча асрлик анъаналар ва заргарлик санъати намуналари"ни намойиш этади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Типу Cултон тахтидаги қимматбаҳо тошлар - олмос, ақиқ ва зумрад қадалган йўлбарс калласи кўргазмадаги алоҳида эътиборга лойиқ буюмларидан биридир. Типу Султон тарихда инглиз бошқарувига қарши курашган Ҳиндистон шоҳи сифатида ном қолдирган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Бобурийлар давридаги яна бир қимматбаҳо буюмлардан бири бу яшм (нефрит) тоши билан ишланган ханжардир. Ушбу ханжарнинг сопи Бобурий шоҳ Жаҳонгир учун ясалган ва тиғи алмаштирилиб, унинг ўғли, бетакрор Тож Маҳални бунёд эттирган Шоҳ Жаҳонга берилган. Унинг ёнига боши Оврўпоча услубда ишланган мўъжаз ҳайкалча қўйилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Шунингдек, кўргазмадан 1875-1900 йиллардаги Шимолий Ҳиндистонга тегишли қатор салла безаклари ҳам ўрин олган. Уларни томоша қилар экансиз, анъанавий укпарли саллаларнинг бора-бора Ғарбона шакллар ола бошлаганига гувоҳ бўласиз.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Салла безаклари орасида зумрад тошли қаламлар ҳам бор. Улар шоҳона саллаларга қадалганига шубҳа йўқ.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Кўргазмада Бобурийлар даврига тегишли қимматбаҳо тошлардан тизилган мунчоқлар ҳам қўйилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Шунингдек, 17 аср Бобурийлар даври ҳамда 18, 19 асрларда ишланган бошқа қатор тарихий буюмлар омма эътиборига ҳавола этилмоқда. Намойишга қўйилган бошқа қатор зеб-зийнатлар эса, Ҳиндистон маҳаражалари учун Картер ва бошқа Ғарб ширкатлари томонидан 19 ва 20 асрларда ишланган.

Бу мавзуда батафсилроқ