Олмония Берлин девори қулатилгани 25 йиллигини нишонламоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Девор бўйи қилиб осилган шарлар кейин у ғойиб бўлгани рамзи сифатида учириб юборилади.

Олмонияда Берлин девори йиқитилганининг 25 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда.

Шаҳарда концертлар ва кўргазмалар ташкил қилинган.

Олмония канцлери Ангела Меркел Бранденбург дарвозаси олдидаги очиқ ҳавода ўтадиган байрам тадбирида иштирок этган.

Меркел хонимга кўра, Берлин деворининг қулаши орзулар рўёбга чиқиши мумкинлиги ва "ҳеч нарса ўзидек" турмаслигини кўрсатган.

Тадбирда канцлер Меркел билан бирга Полша савдо иттифоқининг собиқ раҳбари ва президенти Лех Валенса ва Совет Иттифоқининг сўнгги раҳбари Михаил Горбачёв ҳам қатнашган.

Шаҳарда девор бўйи қилиб осилган шарлар кейин у ғойиб бўлгани рамзи сифатида учириб юборилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Бранденбург дарвозаси 1990 йилда қўшилган икки Олмония бирлашишининг рамзи ҳисобланади

Берлин девори 1961 йил одамларнинг Коммунист Шарқий Олмониядан Ғарбга қочиб ўтишларини тўхтатиш учун қурилганди.

1989 йил деворнинг йиқитилиши Совуқ Уруши ниҳоя топгани қудратли рамзи сифатида талқин қилинган.

Тарих

Иккинчи Жаҳон Урушидан кейин Олмония иккига бўлинганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption 1989 йил деворнинг йиқитилиши Совуқ Уруши ниҳоя топгани қудратли рамзи сифатида талқин қилинган

Шўролар Иттифоқи назоратидаги Шарқий Олмония ҳудудида Германия Демократик республикаси - ГДР барпо этилган.

ГДР 1961 йилда Ғарбий Берлинни ажратадиган узунлиги 155 километрли девор қурган, шу билан Шарқий Олмония фуқароларининг "капиталистларнинг уяси"га ўтишига тўсиқ қўйган эди.

Хабарларга кўра, бу девор оша Ғарбий Олмония тарафга ўтмоқчи бўлган 100 дан зиёд инсон ўлдирилган.

Деворнинг бор-йўғи 3 чақиримча қисми ҳали ҳамон тик турибди.

Берлин девори қулатилганидан сўнг бир йил ичида Иккинчи Жаҳон Уруши пайти иккига ажратилган Олмония қайта қўшилган.

Азизлар, Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002