Мусулмонлар Американи кашф этганми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи hurriyet.com.tr

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Америка қитъасини биринчи бўлиб мусулмонлар очган, деган баёноти ғарб матбуоти ва ижтимоий тармоқларда қизғин баҳсу мунозараларга сабаб бўлган.

Истанбулда Жанубий Америкалик мусулмон раҳбарлар билан учрашув чоғида гапирган жаноб Эрдўғон Христофор Колумбдан қарийб 300 йил аввал, 12-асрда мусулмонлар Американи кашф этганликларини даъво қилган.

У Христофор Колумбнинг ўз хотираларида гўёки Куба соҳилларида бир масжидни кўргани ҳақида ёзганини айтган.

Жаноб Эрдўғон Куба раҳбарлари билан у ерда масжид қурилишини ҳам мубоҳаса этишини айтган.

Мусулмон олимларининг Америка борасидаги тадқиқотлари янгилик эмас. Аммо жаноб Эрдўғоннинг мусулмонлар Колумбдан аввал Америкага оёқ босгани ҳақидаги иддаоси илмий жиҳатдан қанчалик асосли?

Би-би-си ушбу саволни ўзбекистонлик тарихчи олим, профессор Ашраф Аҳмедовга берди.

Азизлар, Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди