Фергюсонда тартибсизликларнинг энг ёмон туни кузатилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

АҚШнинг Миссури штати Сент-Люис шаҳри ри полицияси раҳбари сўзларига кўра, 24 ноябрдан 25 ноябрга ўтар кечаси Сент-Люис яқинидаги Фергюсонда оммавий тартибсизликлар ва тўқнашувларнинг энг кучлиси рўй берган.

Бунга Фергюсон маҳкамаси ҳакамлар ҳайъатининг полиция ходимини қотилликда айбламагани сабаб бўлган.

Шу йил августида 18 ёшли қора танли ўспирин Майкл Брауннинг ўлими норозиликларга сабаб бўлган, унинг ўлимида полиция ходими Даррен Уилсонни айблашган.

Расмийлар қора танли ўсмирни ўлдирган полициячига тегишли чора кўрмаяпти, дея Фергюсонда оломон тартибсизликларни келтириб чиқарган, қўшимча кучларни шаҳарга жалб қилишга тўғри келган эди.

24 ноябр куни полициячи Майкл Браун ўспириннинг орқасига ўқ узгани тасдиқланмади, дея эълон қилинган.

Браун оиласи “фарзандимизнинг қотили ўзининг содир этган амали учун жавоб бермаслигидан жуда хафа бўлгани” ҳақида баёнот эълон қилган.

Ҳукм эълон қилинганидан кейин полиция биноси олдида тўпланган оломон ҳукмдан норози бўлиб, полициячиларга қарата турли буюмларни ота бошлаганлар.

Ўқ овозлари эшитилган.

Тўпланган одамлар полиция машиналарига ҳужум қилганлар.

Оломонга қарши кўздан ёш сиздирадиган газ қўллашга тўғри келган.

Бир неча биноларга ўт қўйилган, катта автомобиль йўли тўсиб қўйилган.

Фергюсонда тун бўйи ўқ овозлари эшитилган.

150 марта ўт очилган, лекин полиция одамларга қарата ўт очилмаган, деган.

Бинолар талон-тарож қилинган.

Тартибсизликлар туфайли Сент-Люис аэропортига парвозлар бекор қилинган.

Президент Барак Обама ҳакамлар ҳайъатининг ҳукмидан норози бўлганларни ўз норозилигини тинч йўл билан изҳор этишга, полицияни эса босиқликка чақирган.

Азизлар, Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Бу мавзуда батафсилроқ