Луганскда оташкесимга эришилгани билдирилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Украина армияси ва ўзини Луганск халқ республикаси деб атайдиган россияпараст жангчилар ўртасида оташкесимга келингани ҳақидаги хабарни исёёнчилар раҳбари Игор Плотницкий тасдиқлаган.

Душанба куни бу ҳақда Украинадаги ОХҲТ кузатувчилар гуруҳи маълум қилганди.

Томонлар олдинроқ Донецк аэропортида ўт очишни тўхтатишга келишганлар.

ОХҲТга кўра, оғир техникаларни ҳудуддан олиб чиқиш 6 декабрда бошланиши керак. Ҳарбий техникалар

Луганск Халқ Республикаси ўз назорати остидаги барча исёнчи гуруҳлар келишув шартларига амал қилишини қайд этган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Оташкесимни назорат қилиш Украина-Россия маркази 5 сентябрдаги Минск шартномаси доирасида тузилган.

Украина ҳарбийлари сешанбага ўтар кечаси отишмаларсиз тинч ўтганини айтганлар.

Оврўпо Иттифоқи Москвадан Украинадаги россияпараст бўлгинчиларга таъсир ўтказиш ва мамлакат шарқида тинчликни ўрнатишга чақириб келади.

Россияга қарши жазо чораларининг ўзгариши Украинада вазиятга ҳар томонлама боғлиқ эканлиги уқтирилган.

Азизлар, Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Бу мавзуда батафсилроқ