АҚШ: "Ал-Қоида" гаровга олган журналист ҳалок бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Яманда "ал-Қоида" жангарилари томонидан ушлаб турилган ва қутқариш амалиёти чоғида яраланган америкалик журналист Люк Сомерс вафот этди, дея хабар беради АҚШ ҳукумати.

Аввалроқ "ал-Қоида" жангарилари интернет орқали Сомерс тасвири акс этган видеони нашр этган эдилар.

Унда журналист уни қатл этишлари мумкинлиги ҳақида гапирган.

Британияда таваллуд топган Америка фуқароси Люк Сомерс ўтган йил сентябрида Яман пойтахти Санада ўғирлаб кетилганди.

Ўтган ҳафта америкалик ҳарбийлар Яман минтақаларидан бирида журналистни қутқариш амалиётини ўтказганлар.

Аввалроқ америкалик ҳарбийларга "ал-Қоида" жангарилар гаровга олган шахсларнинг қаердалиги борасида маълумот келиб тушгани хабар қилинади.

Амалиёт чоғида гаровда ушлаб турилган саккиз шахс озод этилган.

Бироқ улар орасида Сомерс бўлмаган.

Фаразларга кўра, журналист ва яна бир неча шахс қутқарув амалиётидан олдин бошқа жойга олиб кетилган.