Иқлим саммити: Бойлар ва қашшоқлар келиша олмаяпти

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Лимада иқлимга бағишланган музокараларнинг охирги куни бошланар экан, АҚШ Давлат котиби Жон Керри ўзаро келиша олмаётган тарафларга самимий мурожаат қилди.

Жаноб Керри музокарачиларга жаҳон "ҳали ҳам фожиа сари ҳаракат" қилаётганини айтди.

Унинг айтишича, ўзаро келишиб олиш "танлов эмас, балки заруратдир".

Бироқ ўзаро сақланиб қолаётган йирик фарқлар Перу пойтахтидаги бу жараёнга таҳдид солмоқда.

Кўплаб ривожланаётган давлатлар БМТнинг кўрсатмалари қайта ишлаб чиқилишини истайдилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Шу кунгача бадавлат мамлакатлар захарли чиқиндилар кесиш йўлида мажбуриятларни ўз бўйнига олганлар, лекин қашшоқ мамлакатлар бу каби мажбуриятга эга эмаслар.

АҚШ каби мамлакатлар бу каби бўлинишлар эскирганини айтиб, барча давлатлар қандайдир мажбуриятни олишларини исташади.

Ўз нутқида жаноб Керри энди ҳар бир мамлакат масъулиятни ҳис қилиши кераклигини айтди.

"Биламан, ривожланаётган мамлакатлар учун бу қийин. Лекин, бир нарсани эсда тутайлик, захарли чиқиндиларнинг ярмидан кўпи бугунда айнан ривожланаётган мамлакатлардан чиқаяпти, шундай экан, улар ҳам чора кўриши зарур", - деди Керри жаноблари.

Хитой каби давлатлар бой мамлакатлар кўпроқ мажбуриятга эга бўлиши керак деган қарашдалар.