Россияда ҳамжинсбозларга қарши ҳужумлар ортган

Фото муаллифлик ҳуқуқи THINKSTOCK

Халқаро Ҳюман Райтс Вотчнинг янги ҳисоботига кўра, Россияда ўтган йилда хамжинслар тарғиботини ман қилувчи қонун киритилганидан бери, гейларга қарши ҳужумлар ортган. Ҳисоботда айтилишича, бу қонун ҳамжинс одамларни иккинчи навли одамлар деб кўрсатиб, уларга озор беришга йўл очиб берган.

Би-би-си мухбири Сара Рейнсфорднинг хабар беришича,Россияда бесоқолбоз бўлиш ҳеч қачон осон бўлмаган. Аммо, эндиликда фаолларга кўра, вазият яна ҳам мушкуллашган. Бу ҳақда Ҳюман Райтс Воч чиқарган ҳисоботда батафсил баён қилинади.

Фаолларга кўра, ҳамжинсбозларга қарши ҳақорат ва ҳатто жисмоний зўравонлик ҳолатлари ортиб бормоқда.

Бунга сабаб ўтган йил ҳукумат томонидан "ноанъанавий турмуш тарзини" тарғиб қилиш қонундан ташқарида деб эълон қилингани айтилади.

Танқидчиларга кўра, айнан шу қонун ҳамжинсбозлар хатарли деган қарашни дастаклайди ва бошқаларга уларга нисбатан камситиш ёки уларга озор бериш учун асос беради.

Россиядаги ҳамжинсбозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳлардан бири бир йилда ана шундай нафратга асосланган 300та ҳужум бўлганини ҳужжатлаштиришган.

Гей тарғиботига қарши қабул қилинган қонундан аввалги даврга нисбатан бу ҳужумлар ўн баробар юқоридир.Улар суҳбатлашганларнинг 50 фоизи жисмоний ҳужумга учрашганини айтишган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Тарафдорларига кўра,бу қонунда Россиянинг насроний қадриятлари дастакланади, алҳол гомосексуалимзга "бузуқ Ғарбдан " келтирилган иллат ўлароқ қарайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002