Папага суиқасд қилган турк фуқароси унинг қабрига гул қўйди

Фото муаллифлик ҳуқуқи

1981 йилда Рим Папаси Иоанн Павел II нинг ҳаётига суиқасд қилган турк Меҳмет Али Оғжа марҳум понтифик қабрига гул қўйиб ҳурмат бажо қилган.

Меҳмет Али бу ҳаракатини юрак амри деб атаган полицияга.

1981 йил Римнинг Авлиё Пётр майдонида папа кортежи кетаётган пайтда турк фуқароси папага қарата ўқ очиб, унинг қорни ва қўлини яралаган эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи n
Image caption Иоанн Павел II қамоқхонада Оғжа билан суҳбатлашган ва уни кечирган.

Суиқасддан икки йил ўтиб, Иоанн Павел II Оғжа сақланаётган қамоқхонага бориб у билан узоқ суҳбатлашган ва уни кечирганини эълон қилган.

Оғжа 19 йил умрини Италия қамоқхонасида ўтказди. Туркияга депортация қилингандан сўнг у ерда бошқа айбловлар билан бирга 10 йил турмада ўтирди.

Шунча йил давомида Оғжа папани нега ўлдирмоқчи бўлгани сабабини аниқ тушунтирмаган.

Иоанн Павел II

2014 йилнинг апрел ойида Ватикандаги махсус маросимда Папа Фрэнсис собиқ папа- Иоанн Павел II ни авлиё деб эълон қилган эди.

Авлиё Пётр майдонида бўлиб ўтган маросимда фахрий папа Бенедикт XVI ҳам қатнашган.

Папа Фрэнсис Иоанн Павел IIни 20 асрдаги фожеали ҳодисаларни бошидан ўтказган баҳодирлар деб таърифлаган.

У Иоанн XXIII нинг черковни ислоҳ қилишдаги хизматларини юқори баҳолаган.

Папа консерватив шахс сифатида танилган Иоанн Павел II ни оила папаси деб атаган.

Понтификларни авлиёлар қаторига қўшиш қарори 2013 йил июнда қабул қилинган. Понтификни Авлиё деб аташ учун у томонидан содир этилган икки тасдиқланган мўъжиза кўрсатилиши талаб этилади.

Иоанн Павел II 1978- 2005 йилларда понтифик бўлган. У ўз ҳаётида тўрт мўъжиза кўрсатгани айтилади. Бундан энг асосийси Паркинсондан азоб чеккан 46 ёшли француз аёл Мари Симон-Пьернинг тузалгани бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002