AirAsia учоғини қидириш ишлари қайта бошланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Малайзияга қарашли AirAsia ширкатининг якшанба куни бедарак кетган Аэробус А320-200 учоғини қидирув амалиётлари душанба куни эрта тонгдан қайта бошланган.

Индонезиянинг Сурабай шаҳридан Сингапурга йўналган Аэробус А320-200 учоғи парвоздан 42 дақиқа ўтгач, радарлардан ғойиб бўлган эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи n

Яван денгизидаги қидирув ишларига бир неча мамлакат қўшилган.

Индонезия қидирув-қутқарув ишлари раҳбари учоқ денгиз остида бўлиши мумкинлиги эҳтимолини билдирди. Бироқ учоққа тегишли бирор-бир далил топилганича йўқ.

Бундан олдин Индонезия Бош вазир ўринбосари Юсуф Кала ҳам учоқ ҳалокатга учраган, деган тахминни айтган, лекин айнан қаерда содир бўлгани ҳақида аниқ маълумот йўқлигини таъкидлаганди.

AirAsia ширкати раҳбари Тони Фернандес бортида 162 йўловчи билан учоқнинг бедарак қолаётганидан ларзага келганини изҳор этган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

"Биз учоқдаги йўловчиларнинг яқинлари аҳволини ҳам ўйлашимиз керак. Биз ҳали билмаймиз, учоқ ҳалокатга учрагани ёки йўқлигини. Олдиндан тахмин қилишдан олдин сабр қилайлик, кутайлик. Учоқ топилгандан кейин, кенг миқёсли қидирув ишларини бошлаймиз, деган у Сурабайдаги матбуот анжуманида журналистларга.

Учоқ бортида 17 бола дохил 155 йўловчи ва етти экипаж аъзоси бўлганлар.

Йўловчиларнинг асосий қисми индонезиялик, уч жанубий кореялик, бир малайзиялик, бир сингапурлик фуқаролар рўйхатга олинган.

Сурабай аэропортидан Би-би-си мухбири хабар беришича, учоқдаги йўловчиларнинг қариндошлари дастлаб босиқ кўринишган, учоққа алоқадор қандайдир хабар топишга ҳаракат қилишган. Бироқ орадан 12 соатдан кейин уларнинг қаттиқ хавотирда эканликлари кўринади. Шифокорлар ва мутахассислар йўловчиларнинг яқинлари олдида бирга туришибди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи n

AirAsia ширкати билдиришича, учоқ командири индонезиялик учувчи 6100 соат парвозни амалга оширган, иккинчи учувчининг тажрибаси 2275 соат парвозга тенг бўлган.

AirAsia авиаширкатининг QZ8501 номерли учоғи Жакартада алоқадан узилган.

Алоқа йўқолишидан аввал учоқ Ява ва Калимантан ороллари ўртасидаги Яван денгизи устида бўлган, ҳеч бир ғайритабиий табиат ҳодисаси кузатилмаган.

Бундан олдин учоқ экипажи 10,500 м баландликда диспетчерлардан қуюқ тумандан чиқиб олиш учун яна икки км баландликка кўтарилишни сўраган.

Индонезия расмийларига биноан, учоқ бирор бир фожеа сигналлари бермаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Бу мавзуда батафсилроқ