AirAsia учоғининг "қора қути"лари топилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Индонезия қидирув гуруҳлари декабр охирида ҳалокатга учраган AirAsia ширкати учоғининг икки "қора қути"сини ҳам топишган.

Индонезия транспорт хавфсизлиги миллий қўмитаси раҳбарининг айтишича, ғаввослар қора қутини денгиз тубидан чиқариб олишга уринишмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи .

Бундан олдин биринчи "қора қути" чиқариб олинган эди.

28 декабр куни бортида 162 йўловчи билан Airbus учоғи ҳалокатга учраган, қидирув амалиётлари натижасида Ява денгизида учоқнинг дастлабки қолдиқлари топилганди.

Якшанба куни расмий манбалар "қора қути"лар 30 метр чуқурликда эканлигини хабар беришган. Уларни кўтариш имкони бўлмаса, шиширилган қоплар ёрдамида олиб чиқилади. Аввалроқ учоқнинг орқа қисми шу тариқа чиқариб олинган, лекин унда қора қутилар йўқлиги аниқланганди.

Қутқарувчилар сигналлар бир-биридан 20 метр масофадан тарқалаётганини айтганлар.

Қаттиқ зарбаларга чидамли қилиб ишланадиган "қора қути"лар сув остида узоқ вақт туради ва ҳалокатдан кейин 30 кунгача сигнал узата олади.

28 декабрда Индонезиянинг Сурабай шаҳридан Сингапурга йўналган учоғи ёмон об ҳаво ҳудудига тушиб қолган, экипаж диспетчерлардан йўналишни ўзгариштиришга рухсат сўраган, бироқ бироздан сўнг радарлардан йўқолган эди.

Индонезия денгиз ишлари вазири асосий вазифа жасадларни олиб чиқиш эканини таъкидлаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи GETTY IMAGES

Ҳозиргача 48 та йўловчининг жасадлари топилган.

"Қора қути"ларни ўрганиш учун Индонезиянинг Жакарта шаҳрига етказилади. Ҳалокат сабабларини аниқлашга икки ҳафта кетиши мумкин. Қутилар қаттиқ шикастланмаган бўлса, дастлабки маълумотлар икки кун ичида юзага чиқади.

Мутахассислар "қора қути"лар-ўзи ёзиб олувчи воситада сақланган маълумотлар учоқ ҳалокати сабабларига аниқлик киритишига умид қилмоқдалар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Бу мавзуда батафсилроқ