HRW: Афғон журналистлари мунтазам хавф остида ишлашади

Халқаро Ҳюман Райтс Вотч инсон ҳақлари ташкилотихабар қилишича, Афғонистондаги журналистлар ҳар доим ўзларига нисбатан таҳдидларга дуч келадилар.

Шу билан бирга, бундай таҳдидлар толиблардан кўра, энди кўпроқ маҳаллий ҳукумат ёки ҳукуматга қарашли миллий жамоалар томонидан кузатилади.

Ҳуқуқ фаоллари маълумотларига биноан, бир қанча мухбирлар ҳаётларига хавф мавжудлиги боис, улар коррупция тўғрисида ёзишга қўрқишларини айтганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Ташкилот ҳисоботида қайд этилишича, Афғонистондаги халқаро кучлар чиқиб кетар экан бундай хавф ошиб бориши эҳтимоли юқори.

Айни пайтда мамлакатни бир қатор хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари тарк этганлар.

Ҳюман Райтс Вотчга кўра, хорижий мухбирлар нозик масалаларда ёзишлари осонроқ бўлган ва улар бунга бир қадар тайёр бўлганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption "Журналистларнинг хавфсизлиги учун ҳеч ким жавоб бермайди".

Ташкилот Афғонистонда журналистлар устидан маҳаллий жамоаларнинг норасмий назорат ўрнатганига алоҳида эътибор қаратган.

Матбуот ва журналистлар устидан назорат кучайган шароитда, уларнинг хавфсизлиги ҳимояланмас экан, матбуот орқали эркин фикр билдириш истиқболлари тобора ёмонлашиб бораверади, дейилади ҳисоботда.

Инсон ҳақлари ташкилоти Афғонистон ҳукумати ва жамоатчиликни журналистлар хавфсизлигига эътибор қаратишга чақиради.

Бундан ташқари Франциянинг Шарли Ҳебдо ҳафталигида Муҳаммад Пайғамбарга нисбатан карикатураларни чоп этилиши Афғонистонда мусулмонларнинг ғазабини қўзғаган.

Aфғонистон шaрқидa бир нечa юз кишилик оломон Фрaнциянинг Чaрли Ҳебдо сaтирик журнaлидa Муҳaммaд пaйғaмбaр кaрикaтурaсининг чоп этилишигa қaрши нaмойишгa чиққанлар.

Душанба куни Нaнгaрҳор вилояти мaркaзи Жaлолобод шaҳридa одамлар Фрaнция бaйроғини ёқиб юбориб, "Фрaнциягa ўлим" деб қичқиришган.

Нaмойишчилaр Фрaнциянинг Кобулдaги элчилигини ёпишни вa Пaриж ҳукумaтининг мусулмонлaрдaн кечирим сўрaшини тaлaб қилишгaн.

Ҳуман Райтс Вотч Афғонистонда маҳаллий ва хорижий журналистлар доимий хавотир остида ўз хизмат вазифаларини бажаришларига тўғри келишини айтади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002